Ўзбекистонлик шахматчилар Памуккале турнирида муваффақият қозонди
Муҳаммадзоҳид Суяров, Гулдона Каримова ва Нилуфар Якуббоева мукофотли ўринларни эгаллашди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Instagram
5–13 июль кунлари Туркиянинг Памуккале шаҳрида халқаро шахмат турнири бўлиб ўтди. Унда 22 мамлакатдан 1 032 нафар шахматчи қатнашди. Ўзбекистон шарафини 13 нафар иқтидорли шахматчи ҳимоя қилди.
Якунда ёш ҳамюртимиз Муҳаммадзоҳид Суяров 6,5 очко тўплаб, умумий ҳисобда 3-ўринни эгаллади ва шахмат рейтингига 12 очко қўшиб олди.
Аёллар ўртасидаги натижаларга кўра, Гулдона Каримова 2-ўринни, Нилуфар Якуббоева эса 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Бу натижалар ўзбек шахматчилари халқаро мусобақаларда барқарор иштирок этиб келаётганини яна бир бор тасдиқлади.
Бакрадзе Иман
Редактор