locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров кубок соҳиби бўлди

У финалда хитойлик рақибидан устун келди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров кубок соҳиби бўлди
Фото: Chess Uzbekistan

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида FIDE Жаҳон Кубоги-2025 мусобақаси якунланди.

Мусобақа финалида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров Хитой вакили Вей Йига қарши баҳс олиб борди.

Ғолиб номи тай-брейкда аниқланди. Унда Синдаров муваффақиятли дона суриб, жаҳон кубоги ғолиби номига эга бўлди.

Мусобақа соврин жамғармаси 2 млн долларни ташкил этади. Ғолибга 120 минг доллар берилади. Шунингдек, Жавоҳир Синдаров 2026 йилги Номзодлар турнирига расмий йўлланмани қўлга киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдоров ярим финалда яна бир ўзбекистонлик шахматши Нодирбек Якуббоевни мағлуб этганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг