locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик самбочиларимиз халқаро турнирда зафар қучди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 8 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалига эга чиқди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик самбочиларимиз халқаро турнирда зафар қучди
Фото: Olympic.uz

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 8 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалига эга чиқди.

Жумладан, нуфузли мусобақада Степан Зяблов, Алан Ким, Акмал Азимов, Фазлиддин Лутфиддинов, Владислав Те, Иван Зяблов, Фирдавс Лутфиддинов ва Рустам Ғозиев каби самбочиларимиз ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Имрон Ҳабибуллаев ва Арсений Одилов терма жамоамиз ҳисобига кумуш ҳамда бронза медалларини келтирди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг