locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик саблячи қизлар Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлишди

Жамоавий беллашувда қизларимиз Хитойни мағлуб этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллашди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик саблячи қизлар Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлишди
Расм: Olympic.uz

Индонезиянинг Бали шаҳрида ўтказилаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ютуғини қайд этди.

Аёллар ўртасидаги сабля йўналишида терма жамоамиз фахрли бронза медалига эга бўлди. Саралаш босқичида Хитой Тайпейи ва Гонконг жамоаларини мағлуб этган қизларимиз ярим финалда Жанубий Корея термасига 42:45 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бироқ учинчи ўрин учун беллашувда жамоамиз жаҳоннинг етакчи жамоаларидан бири — Хитой термаси устидан 45:43 ҳисобида ғалаба қозониб, пьедесталнинг учинчи поғонасини эгаллашди.

Ушбу натижа терма жамоамиз аъзоларининг салоҳияти ва тайёргарлик даражасини яна бир бор намоён этди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг