Ўзбекистонлик паратаэквондочилар халқаро мусобақада эътирофга сазовор бўлишди
Хитойнинг Тайан шаҳрида 30 мамлакатдан 200 дан зиёд спортчи иштирок этган халқаро паратаэквондо мусобақаси — Халқаро таэквондо федерацияси президенти Кубоги бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу нуфузли беллашувда муваффақиятли иштирок этиб, жамоавий ҳисобда биринчи ўринни эгаллади ва жами 8 медаль — 3 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди.
Бундан ташқари, ўзбекистонлик спортчилар ва мураббийлар якка тартибда ҳам қатор нуфузли номинациялар бўйича эътироф этилди.
Мукофотланганлар:
Энг яхши мураббий — Бобур Қузиев
Энг яхши эркак спортчи — Қудрат Муҳаммедиев
Энг яхши аёл спортчи — Каромат Рустамова
Энг яхши ёш спортчи — Қизлархон Исомиддинова
Бу натижалар Ўзбекистон паратхэквондоси халқаро майдонда тобора нуфуз қозонмаётганини яна бир бор тасдиқлади.