Ўзбекистонлик оғир атлетчилар Жаҳон чемпионатида илк олтин медалларини қўлга киритишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Перу давлатида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари муваффақиятли иштирок этмоқда.
+81 кг вазн тоифасидаги Моҳинур Эсонбоева ва -102 кгда баҳс олиб борган Алишер Усмонов жами 3 та олтин ва 3 та кумуш медални терма жамоа хазинасига қўшишди.
Олтин медаллар:
Моҳинур Эсонбоева — +81 кг (қизлар, ривок)
Моҳинур Эсонбоева — +81 кг (қизлар, икки кураш умумий натижаси)
Алишер Усмонов — -102 кг (ўғиллар, ривок)
Кумуш медаллар:
Моҳинур Эсонбоева — +81 кг (қизлар, силтаб кўтариш)
Алишер Усмонов — -102 кг (ўғиллар, силтаб кўтариш)
Алишер Усмонов — -102 кг (ўғиллар, икки кураш умумий натижаси)
Бакрадзе Иман
Редактор