locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик мутахассис Эрон аёллар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Қабул қилинган қарорга мувофиқ, тажрибали ўзбекистонлик мураббий Умида Матёқубова бугун Эронга етиб бориб, расман ўз вазифасига киришади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик мутахассис Эрон аёллар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
photo: Kurash Uzbekistan

Эрон Ислом Республикаси Спорт вазирлигида Ўзбекистонлик мутахассисни Кураш бўйича Эрон аёллар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлаш юзасидан расмий эълон қилинди.

Мазкур муҳим қарор Халқаро Кураш Ассоциацияси Бош котиби Муҳаммад Риза Насирийнинг Эрон Спорт вазирлиги билан олиб борган самарали музокаралари ҳамда Ўзбекистон Кураш федерациясининг яқиндан кўрсатган кўмаги ва қўллаб-қувватлаши натижасида амалга оширилди.

Қабул қилинган қарорга мувофиқ, тажрибали ўзбекистонлик мураббий Умида Матёқубова бугун Эронга етиб бориб, расман ўз вазифасига киришади. У Эрон аёллар терма жамоасини 2026-йилгача бўлган Осиё ўйинлари якунига қадар бошқаради.

Тайинлов муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида Эрон Спорт вазири ўринбосари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган барча ҳамкорларга миннатдорлик билдирди. У Кураш ватани ҳисобланган Ўзбекистондан малакали мураббий жалб этилганини катта мамнуният билан эътироф этар экан, Умида Матёқубованинг тажрибаси Эрон аёллар терма жамоаси спортчилари маҳоратларини янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг