Ўзбекистонлик кадетлар Туркияда яна тўртта медалга эга чиқишди
“Diplomat Judo Club” тарбияланувчилари халқаро турнирда 1 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Туркиянинг Измит шаҳрида кадетлар ўртасидаги нуфузли халқаро дзюдо мусобақаси — Kocaeli European Judo Hopes турнирининг навбатдаги кун беллашувлари ҳам юртимиз спортчилари учун муваффақиятли ўтди.
“Diplomat Judo Club” аъзолари 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, шарафли пьедесталда ўз ўринларини эгаллашди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг илк кунида Шоҳжаҳон Усмонов -50 кг вазн тоифасида ғолиб чиқиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги илк олтин медални қўшган эди.
Кумуш медал:
• Шохдиёр Умаров (–50 кг)
Бронза медаллар:
• Жасур Алиев (–26 кг)
• Сардорбек Беков (–26 кг)
• Акбар Акрамов (+55 кг)
Ўсмир дзюдочиларимиз мусобақада юқори натижаларни қайд этишда давом этмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор