Ўзбекистонлик гимнастлар Қозоғистондаги мусобақада муваффақият қозонди
Павлодардаги халқаро турнирда ҳамюртларимиз 14 та медалга сазовор бўлишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
19–21 июн кунлари Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида батутда сакраш ва спорт акробатикаси бўйича анъанавий “Иртиш саҳарлари” халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада бир қатор мамлакатлар билан бирга Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этди.
Юртимиз шарафини Тошкент, Наманган ва Фарғонадан ташриф буюрган спорт мактаблари тарбияланувчилари ҳимоя қилган. Фақатгина батутда сакраш йўналишида 35 нафар спортчи беллашди.
Ўзбекистонлик гимнастлар юқори тайёргарлик даражасини намойиш этиб, жами 14 та медалга эга чиқишди. Федерация ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу натижалар мамлакатимизда трамполин спортининг ривожланаётганини яна бир бор тасдиқлади.
Бакрадзе Иман
Редактор