Ўзбекистонлик фигурист жуфтлик музда учиш бўйича Жаҳон чемпионатининг эркин дастурида муваффақиятли қатнашди
АҚШнинг Бостон шаҳрида катталар ўртасида фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. 27-мартдан 28-мартга ўтар кечаси кун дастурида жуфтликлар ўртасида эркин дастур мусобақалари бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв иштирок этиб, якуний хисобда 120,68 балл тўплашди. Ўзбекистонлик спортчилар муз устида испаниялик бастакорлар - Буики ва Якоб Суреданинг театрлаштирилган мусиқасини ижро этишди. Жуфтликнинг бу мавсумда эркин дастурда эришган энг яхши натижаси Канада Гран-присида қайд этилган эди - 126,12 балл.
Гейниш ва Чигирёв жуфтлиги ўз чиқишида 11 та элементдан учтасида хатога йўл қўйди. Бундай натижа билан ўзбекистонлик фигурали учувчилар 2026 йилда Милан ва Кортинада бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига йўлланма олиш имкониятига эга. Бироқ эркин дастур ғолиби ва совриндорлари ҳали аниқланмаган. Мусобақалар 30-мартгача давом этади.