locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик дзюдочилар Junior European Cup 2025 мусобақасини 9 та медал билан якунлашди

Ёшлар терма жамоаси Paks Junior European Cup 2025 мусобақасида кучли бешликка кирди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик дзюдочилар Junior European Cup 2025 мусобақасини 9 та медал билан якунлашди
Расм: Olympic.uz

Венгриянинг Пакш шаҳрида ёшлар ўртасидаги нуфузли Paks Junior European Cup 2025 турнири бўлиб ўтди. Икки кунлик беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси жами 1 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди.

Медаллар сони бўйича юртимиз жамоаси 38 давлат иштирок этган мусобақада кучли бешликдан жой олди. Ёшлар терма жамоаси халқаро аренада яна бир бор ўз салоҳияти ва барқарор натижасини намойиш этди.

Junior European Cup 2025 ғолиб ва совриндорлари:

Олтин:
–66 кг: Дилшодбек Ҳамроев

Кумуш:
–48 кг: Севинч Муродова
–70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
–81 кг: Самариддин Муҳибиддинов
+78 кг: Умида Нигматова
+100 кг: Фазлиддин Рафиқов

Бронза:
–57 кг: Райҳона Маматова
–60 кг: Асадбек Мисиров
–73 кг: Мухриддин Маъруфов

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг