locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик чавандоз Шокиров Дилшод халқаро мусобақада иштирок этади

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ўзбекистонлик чавандоз Шокиров Дилшод халқаро мусобақада иштирок этади
PHOTO: Telegram

2025 йил 15–18 май кунлари Корея Республикасининг Сеул шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича Осиё кубоги Мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ёш ва тажрибали чавандоз, халқаро мусобақалар ғолиби Шокиров Дилшод иштирок этади.

Мазкур мусобақа жаҳоннинг турли давлатларидан етакчи спортчиларни бир жойга жамлаб, от спорти бўйича юқори даражадаги рақобат майдонига айланади. Шокиров Дилшоднинг ушбу мусобақада иштироки Ўзбекистон от спорти ривожи йўлида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Шокиров Дилшод бунгача Эрон Республикасида бўлиб ўтган халқаро мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлган эди. Ушбу сафар ҳам юртимиз вакилидан юксак натижалар кутамиз.

Шокиров Дилшодга мусобақада улкан омад ва зафарлар тилаймиз! Ишонамизки, у Ўзбекистон байроғини халқаро майдонда баланд кўтариб, юртимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилади

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг