Ўзбекистонлик 2 нафар каратечи «Belarus open» да 4 та медал олди
Ушбу мусобақа спортчиларимизга Осиё чемпионати олдидан яхши тажриба бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: O’zbekiston Karate WKF assotsiatsiyasi
Аввал хабар берганимиздек 2 нафар спортчимиз, Исломбек Исматуллаев ҳамда Абдурасул Сулаймонов “Belarus open” халқаро мусобақасида иштирок этишди. Вакилларимиз 2 та ёш тоифасида ҳам шоҳсупага кўтарилди.
Исломбек Исматуллаев (+84кг) 18-21 ёш тоифасида олтин медалига эга чиқди. +18 ёш тоифасида эса бронза медалини қўлга киритди.
Абдурасул Сулаймонов (-84кг) 18-21 ёш тоифасида бронза, +18 ёш тоифасида эса кумуш медалини қўлга киритди.
Ушбу мусобақа спортчиларимизга Осиё чемпионати олдидан яхши тажриба бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист