Ўзбекистонда таэквондо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Olympic.uz
Бу мусобақада Дакар-2026 ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлламалар ўйналади. Мазкур қарорни Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилди.
Йиғилишда 2027 йилга қадар бўлган йирик мусобақаларга мезбонлик қилувчи мамлакатлар аниқлаб олинди. Тошкент бу борада Хитойнинг Чунсин ҳамда Грециянинг Афина шаҳарлари билан рақобатлашган.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти Чунгвон Чой барча мезбонлар қаторида мамлакатимизни ҳам қутлаб, мусобақа юқори савияда ўтади, деб ишонч билдиради.