locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонда сузиш бўйича Жаҳон кубоги 2-босқичига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди

Инфратузилма имкониятлари ҳамда ташкилий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонда сузиш бўйича Жаҳон кубоги 2-босқичига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди
Фото: Спорт вазирлиги

Мазкур мусобақанинг 2-босқичи Тошкент шаҳрида ташкил этилиши белгиланган. Турнирнинг қолган босқичлари Боку ва Остона шаҳарларида ўтказилади. Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтадиган мусобақага тайёргарлик доирасида Олимпия шаҳарчаси директори А. Мамадалиев ҳамда Ўзбекистон сузиш федерацияси Бош котиби Р. Мустайев томонидан Олимпия шаҳарчасидаги сузиш мажмуасининг имкониятлари ва мавжуд шароитлари ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида спорт мажмуасининг халқаро мусобақаларни ўтказиш талабларига мувофиқлиги, инфратузилма имкониятлари ҳамда ташкилий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Silk Road 2026 Жаҳон кубоги босқичининг Тошкентда ўтказилиши мамлакатимизда сузиш спорт турини янада ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш борасидаги ишларнинг муҳим йўналишларидан биридир.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг