locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонда от устида камондан отиш спортин ривожлантириш янги босқичга чиқмоқда

Ушбу келишув Ўзбекистоннинг ушбу тарихий спорт турида жаҳон майдонидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонда от устида камондан отиш спортин ривожлантириш янги босқичга чиқмоқда
photo: Ot sporti Uzbekistan

Венгриянинг Помаз шаҳрида ўтаётган халқаро Бош Ассамблея доирасида International Horseback Archery Alliance ҳамда Uzbekistan Horseback Archery Federation ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжат томонлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, Ўзбекистонда от устида камондан отиш спортин ривожлантириш, уни кенг оммалаштириш ҳамда халқаро миқёсда илгари суриш учун янги имкониятлар яратади.

Меморандум Алан Ле Галль — Халқаро от устида камондан отиш альянси президенти (Франция) ва Баҳромжон Ғозиев — Ўзбекистон от устида камондан отиш федерацияси президенти томонидан имзоланди.

Ушбу келишув Ўзбекистоннинг ушбу тарихий спорт турида жаҳон майдонидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ҳамкорлик доирасида спортчиларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, халқаро мусобақаларни ташкил этиш, замонавий ҳакамлик ва мураббийлик стандартларини жорий этиш, шунингдек ёшлар орасида ушбу спорт турини кенг тарғиб қилиш режалаштирилмоқда.

Муттахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон от устида камондан отиш анъаналари билан бой тарихий меросга эга. Бугунги кунда эса мамлакат ушбу қадимий санъатни нафақат сақлаб қолиш, балки уни халқаро даражада янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Имзоланган меморандум Ўзбекистонда от устида камондан отиш спортин ривожлантиришда янги саҳифа очиб, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва жаҳон даражасидаги спортчиларни тайёрлаш учун мустаҳкам асос яратади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг