Ўзбекистонда илк бор U-19 ўсмирлар ўртасида волейбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
24 июлдан старт оладиган мусобақа олдидан АҚШ, Финляндия ва Куба терма жамоалари Тошкентда тайёргарликни бошлаб юборди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Илк бор Ўзбекистон мезбонлигида ўтадиган спортнинг волейбол тури бўйича “FIVB Volleyball Boys’ U19 World Championship” жаҳон чемпионати бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.
Айни дамда мусобақа A гуруҳи доирасида иштирок этадиган Америка, Финляндия ва B гуруҳида беллашув олиб борадиган Куба жамоалари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт мажмуасида тайёргарлик машғулотларини ўтказмоқда.
Қизғин баҳс ва беллашувларга бой бўлиши кутилган мусобақа 2025 йилнинг 24 июл санасидан бошланади.
Бакрадзе Иман
Редактор