locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонда илк бор Синхрон сузиш бўйича “СУВ ПАРИСИ” 1-чӣ Очиқ Марказий Осиё чемпионати ўтказилмоқда

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ўзбекистонда илк бор Синхрон сузиш бўйича “СУВ ПАРИСИ” 1-чӣ Очиқ Марказий Осиё чемпионати ўтказилмоқда
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги “Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2025 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва “Uzbekistan Aquatics” федерацияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 15–17 май кунлари Синхрон сузиш бўйича “СУВ ПАРИСИ” 1-чӣ Очиқ Марказий Осиё чемпионати ташкил этилмоқда.

U12, U15 ва катталар ёш тоифаларидаги мазкур чемпионатда Ўзбекистон, Россия, Болгария, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь Республикаси ва Қозоғистондан 200 нафарга яқин спортчи 186 та медал жамғармаси учун баҳс олиб боради. Чемпионатда Ўзбекистон шарафини 66 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда.

Мусобақалар иштирокчилари Тошкент шаҳрида тантанали тарзда кутиб олинди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги “Чинобод Plaza”, “Чинобод” ҳамда “Турон” санаторийларига жойлаштирилди. Улар учун мусобақаларга сифатли тайёргарлик кўриш ва тўлиқ дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Чемпионат доирасида “СУВ ПАРИСИ” иштирокчилари “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйдилар.

“Янги Ўзбекистон” мажмуаси бўйлаб ташкил этилган саёҳат чоғида хорижий делегациялар ва ёш спортчиларга сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш, замонавий спорт иншоотларини барпо этиш ва зарур инфратузилмани шакллантириш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг