Ўзбекистон ЖИМХАНА бўйича Осиё чемпионатининг биринчи босқичида подиумга кўтарилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон ЖИМХАНА бўйича Осиё чемпионатининг биринчи босқичида подиумга кўтарилди

НАФКУ жамоаси учун халқаро майдонда ажойиб бошланиш! Олмаота шаҳрида Asia Auto Gymkhana Championship 2025 Осиё чемпионатининг биринчи босқичи якунланди ва НАФКУ жамоаси ишончли тарзда ушбу босқич етакчилари қаторида жой олди.

Дилшод Юсупов машғулотларда энг яхши вақтни кўрсатиб, саралаш босқичида иккинчи ўринни эгаллади. Жуфтлик баҳсларида Дилшод Юсупов ва Алим Аҳмаджонов биргаликда юқори тезлик ва идеал мувофиқлик намоён этиб, эркаклар жуфтлик баҳсларида Ўзбекистон кумуш медалини қўлга киритди.

Олдинда чемпионатнинг тўрт босқичи бор: Шри-Ланка, Ҳиндистон ва Тайпей, энг муҳими, финал Ўзбекистонда бўлиб ўтади!
Иброҳим Жалолов
Редактор