Ўзбекистон жамоаси жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади
Туркиянинг Бурса шаҳрида 30 май — 1 июн кунлари бўлиб ўтган қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 15 та (8 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза) медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Руққобатли қўл жанги федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада 32 давлатдан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Ўзбекистон шарафини 12 эркак ва 6 аёлдан иборат 18 нафар спортчи ҳимоя қилди. Иккинчи ўринга Россия, учинчи ўринга Қозоғистон жамоалари чиқди.
Эркаклар ўртасида:
• Жамолиддинов Гиёсиддин (57 кг) — бронза
• Сатторов Хусниддин (62 кг) — кумуш
• Олимжонов Баҳром (67 кг) — бронза
• Абдуллаев Азизхон (73 кг) — олтин
• Ҳикматов Асадбек (80 кг) — бронза
• Жуманиёзов Огабек (88 кг) — олтин
• Маҳаматов Бегзод (97 кг) — олтин
• Камилов Илёс (+97 кг) — кумуш
Аёллар ўртасида:
• Саъдуллаева Севара (48 кг) — олтин
• Ортикова Шарофатой (53 кг) — олтин
• Набиева Динора (58 кг) — кумуш
• Ҳабибуллаева Махлиё (64 кг) — олтин
• Полвонова Нилуфар (70 кг) — олтин
• Абдуллаева Умида (+70 кг) — олтин
Ўзбекистон спортчилари бу натижа орқали жаҳон чемпионатида ўз устунлигини яна бир бор намоён этди.