locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 регби-7 бўйича ўқув-машғулот йиғинини бошлади

Йиғин давомида махсус жисмоний тайёргарлик, техник-тактик элементларни такомиллаштириш ҳамда жамоавий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 регби-7 бўйича ўқув-машғулот йиғинини бошлади
photo: regbi Uzbekistan

2026 йил 1 февралдан 20 февралга қадар Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилоятида регби-7 бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси (U-20, ўғил ва қизлар) учун ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда.

Ўқув-машғулот йиғини Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Дўкент посёлкасида жойлашган “Янгиобод” ўқув-машғулот базасида ташкил этилиб, спортчиларни бўлажак мусобақаларга тайёрлашга қаратилган.

Йиғин давомида махсус жисмоний тайёргарлик, техник-тактик элементларни такомиллаштириш ҳамда жамоавий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Мазкур ўқув-машғулот йиғинининг ўтказилиши Ўзбекистонда ёшлар регбисини ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, ёш спортчиларнинг спорт маҳоратини ошириш ҳамда мамлакат миллий терма жамоалари учун рақобатбардош заҳирани шакллантиришга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг