Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Istanbul Junior European Cup 2025 турнирида иккинчи ўринни эгаллади
Туркиянинг Истанбул шаҳрида дзюдо бўйича 2025 йилги Европа Кубогининг ёшлар ўртасидаги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 5 қитъадан 30 та мамлакатдан жами 505 нафар спортчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда мусобақага қатнашди.
Жадал ва кучли рақобат остида ўтган беллашувлар якунида ўзбекистонлик ёш дзюдочилар жамоавий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллашди. Улар мусобақани 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якунлашди. Биринчи ўринни эгаллаган Бразилия терма жамоаси ҳам 2 та олтин медалга эга чиқди, аммо кумуш медаллар сони кўпроқ бўлгани сабаб Ўзбекистондан олдин турди.
Ўзбекистон терма жамоасининг медал соҳиблари:
Олтин медаллар:
– 57 кг: Аселхон Аралбоева
– +78 кг: Умида Нигматова
Кумуш медал:
– 66 кг: Дилшодбек Ҳамроев
Бронза медал:
– 73 кг: Бунёд Сафаров
Жамоа мураббийлари: Камол Муродов, Зафар Нафасов, Диёрбек Оразбоев, Рафқат Измаилов, Наргиза Азимова.