locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 14 та медал билан Осиё чемпионатини 1-ўринда якунлади

Турнирга Индонезия пойтахти Жакарта мезбонлик қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 14 та медал билан Осиё чемпионатини 1-ўринда якунлади
Фото: Спорт вазирлиги

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Дзюдочилар биринчи куннинг ўзидаёқ 9 та медал (3 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза) билан қитъанинг энг кучли жамоалари орасида ишончли етакчиликни қўлга киритдилар.

Бугун эса бошланган ишга чиройли якун ясалди. Финалда курашган 5 нафар дзюдочи бари ёрқин ғалабалар эвазига Осиё чемпионлигини расмийлаштирди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза, жами 14 та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Корея Республикаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган бўлса 2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалига эга Ҳиндистон терма жамоаси кучли учликка якун ясади.

Ўзбекистон кадетлар ва ёшлар терма жамоалари тўрт кунлик муросасиз беллашувлар якунига кўра умумий ҳисобда 31 та медални қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг