Ўзбекистон ёш гандболчи қизлари Осиё чемпионатида икки ғалаба билан старт олди
Тошкентдаги мусобақада терма жамоамиз иккинчи ўринда бормоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: gettyimages.com
Пойтахтимиздаги “Алпомиш” спорт мажмуасида 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки икки баҳсда майдонга тушиб, ҳар иккаласида ҳам ғалаба қозонди. Биринчи турда Ҳиндистон 46:29 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, иккинчи турда Гонконг устидан 45:15 ҳисобида ишончли ғалаба қўлга киритилди.
Ҳозирча жамоамиз иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 24 август куни Хитой Тайпейига, 25 август куни эса Хитойга қарши ўйинлар ўтказилади.
Гуруҳда дастлабки иккита ўринни эгаллаган жамоалар ярим финалга йўл олади.
Бакрадзе Иман
Редактор