locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Ёлқичилик ва От Спорти Федерацияси раиси FEI Solidarity Group қўмитаси аъзоси этиб тайинланди

Мазкур ассамблеяда FEI таркибига кирувчи 134 та мамлакат вакиллари иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Ёлқичилик ва От Спорти Федерацияси раиси FEI Solidarity Group қўмитаси аъзоси этиб тайинланди
photo: Ot sporti Uzbekistan

2025-йил 4–7-ноябр кунлари Гонконгда бўлиб ўтган Халқаро от спорти федерацияси (FEI)нинг йиллик Бош ассамблеясида Баҳромжон Ғозиев, Ўзбекистон Ёлқичилик ва От Спорти Федерацияси (HEFU) раиси, Евроосиё От Спорти Ассоциацияси (EEA) вице-президенти ҳамда Осиё От Спорти Федерацияси (AEF) вице-президенти, FEI Solidarity Group қўмитаси аъзоси этиб тайинланди.

Баҳромжон Ғозиев Евроосиё От Спорти Ассоциациясидан вакил сифатида тайинланиб, бу лавозимда Қирғизистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Садир Мамийтовни алмаштирди. Мазкур ассамблеяда FEI таркибига кирувчи 134 та мамлакат вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистон томонидан 2027-йилги FEI Бош ассамблеясини Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича расмий ариза топширилди. Халқаро экспертларнинг фикрига кўра, мамлакатнинг бу ташаббуси тасдиқланиш эҳтимоли юқори бўлиб, бу Ўзбекистоннинг жаҳон от спорти соҳасидаги нуфузини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлади.

Photo: от спорти

Маълумот учун: FEI Solidarity

FEI Solidarity — Халқаро от спорти федерацияси (FEI) томонидан 2011–2012-йилларда «Olympic Solidarity» дастури намунаси асосида йўлга қўйилган расмий дастурдир. Дастурдан мақсад — FEI аъзо мамлакатларида от спортини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, хусусан, кадрлар тайёрлаш, инфратузилма ва таълим имкониятларини кенгайтиришдир.

FEI Solidarity дастурининг асосий йўналишлари:
• Миллий федерацияларга молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш (грантлар, ускуналар, стипендиялар);
• Мураббийлар, ҳакамлар ва мутахассислар учун ўқув курслари, семинарлар ва амалий машғулотлар ташкил этиш;
• Ёшлар ҳамда инклюзив лойиҳаларни ривожлантириш орқали миллий от спорти тизимининг барқарор ўсишини таъминлаш.

FEI Solidarity Group қўмитаси FEI таркибидаги тўққизта минтақавий гуруҳ (Group I–IX) вакилларидан ташкил топган бўлиб, у жаҳон миқёсида от спортини ривожлантиришга қаратилган стратегик ташаббусларни амалга ошириш учун масъулдир.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг