Ўзбекистон XX Осиё ўйинларида илк бор от спортининг от йўртиш йўналишида иштирок этади
2026-йил 19-сентябрдан 4-октябргача Японияда XX Осиё ўйинлари — Aichi–Nagoya 2026 бўлиб ўтади. Осиё қитъасининг турли мамлакатларидан спортчилар иштирок этадиган мусобақаларнинг от спорти дастури Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилади.
Ўзбекистон от спортида икки йўналиш — от йўртиш (виездка) ҳамда тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишларида иштирок этади.
Ўзбекистон учун ушбу Осиё ўйинларида от спортининг от йўртиш (виездка) йўналишидаги иштирок алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур йўналишда Ўзбекистон номидан илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Алина Шевцова иштирок этади. Спортчи мусобақада иштирок этиш учун Японияга учиб кетди.
От спортининг от йўртиш (виездка) йўналишидаги мусобақа 25–27-сентябр кунлари бўлиб ўтади.
Алина Шевцованинг Осиё ўйинларидаги иштироки Ўзбекистонда от спортининг от йўртиш (виездка) йўналишини ривожлантириш тарихида муҳим қадам бўлиб, ушбу йўналиш учун янги саҳифа очади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси спортчиларига XX Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок, муносиб натижалар ва ёрқин ғалабалар тилаймиз!