Ўзбекистон волейболи халқаро майдонда янги босқичга чиқмоқда
Жорий йилнинг 10–11 июн кунлари Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев ҳамда соҳил волейболи йўналиши раиси ўринбосари Кодирали Маматалиев, халқаро алоқалар бўйича мутахассис Орифхон Амирхонов бошчилигидаги делегация Швейцарияда жойлашган Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) бош қароргоҳида расмий учрашув ва музокараларда иштирок этди.
Асосий натижалар:
Ўзбекистонда волейболни ривожлантириш бўйича тақдимот қилинди.
Ёшлар спорти ва миллий мусобақалар натижалари юқори баҳоланди.
FIVB томонидан Center of Excellence (2027) лойиҳаси қўллаб-қувватланди.
Бу марказ дунёда атиги 14 та бўлиб, Ўзбекистон 15-бўлиши кутилмоқда.
Муҳим таклифлар муҳокамада:
2028-йил U-21 Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш.
Соҳил волейболи бўйича Олимпия рейтинг турнирини ташкил этиш.
Халқаро спорт тақвимида Ўзбекистон ўрнини мустаҳкамлаш.
Хулоса:
Бу учрашув Ўзбекистон волейболини янги босқичга олиб чиқиш, халқаро мусобақаларни жалб қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди.