locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон волейбол федерациясида йил сарҳисоби бўлиб ўтди

Йил давомида юқори натижалар қайд этган спортчилар ва мутахассислар тақдирланишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон волейбол федерациясида йил сарҳисоби бўлиб ўтди
Фото: Olympic.uz

Пойтахтимиздаги “Ренессанс” кино уйида Ўзбекистон волейбол федерациясининг йил сарҳисобига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ички ишлар ва Спорт вазирликлари, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат волейбол федерацияси раҳбарияти иштирок этиб, йил давомида юқори натижалар қайд этган спортчилар ва мутахассислар тақдирланишди.

Маросим аввалида сўзга чиққан расмийлар якунига етиб бораётган йил ўзбек волейболи учун омадли ва ёрқин воқеаларга бой бўлганини таъкидлашди.

Хусусан, мамлакатимизда волейбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг юқори савияда ташкил этилганига алоҳида тўхталиб, янги йилда федерация ва терма жамоаларимизга янада улкан муваффақиятлар тилашди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг