locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Волейбол Федерацияси — 26-AVC Генерал Ассамблеясида

8-август куни Бангкок (Таиланд) шаҳрида Осиё Волейбол Конфедерациясининг (AVC) 26-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Волейбол Федерацияси — 26-AVC Генерал Ассамблеясида
photo: Voleybol Uzbekistan

Ўзбекистон Волейбол Федерацияси — 26-AVC Генерал Ассамблеясида

Бугун, 8-август куни Бангкок (Таиланд) шаҳрида Осиё Волейбол Конфедерациясининг (AVC) 26-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Волейбол Федерацияси вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Ассамблеянинг асосий мақсади — Осиё қитъасида волейболни янада ривожлантириш, федерациялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро мусобақаларни ривожлантириш ҳамда волейбол бошқаруви ва ривожланиш дастурларини такомиллаштириш.

Йиғилиш кун тартибидан AVC фаолияти ва молиявий ҳисоботлари, федерациялар фаолияти, ҳакамлар ва мураббийлар йўналиши, пляж волейболи, тиббиёт ва ривожланиш қўмиталари таклифлари, шунингдек, AVC Конституциясини янгилаш масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон Волейбол Федерацияси Осиё волейболининг ривожланишига қаратилган муҳим жараёнларда фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистон волейболи — Осиё волейболи билан бирга ривожланмоқда!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг