Ўзбекистон ВИ Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларида иштирок этади
Ўзбекистон ВИ Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларида иштирок этади
2026-йил 31-августдан 6-сентябргача Қирғизистонда ВИ Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтади.
Нуфузли халқаро спорт тадбирида 100 дан ортиқ давлатдан 3 000 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақалар дастуридан 43 та спорт тури ўрин олган бўлиб, улар орасида миллий ва анъанавий спорт турлари, от спорти, камондан отиш, кураш ва бошқа йўналишлар мавжуд.
Ўзбекистон делегацияси ҳам ВИ Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларида иштирок этади. Мамлакатимиз шарафини от пойгаси ҳамда от устида камондан отиш йўналишларида спортчиларимиз ҳимоя қилишади.
Ўзбекистон вакилларининг ушбу нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиши миллий от спорти анъаналарини дунё миқёсида тарғиб этиш, спортчиларимизнинг халқаро тажрибасини ошириш ҳамда мамлакатимизнинг анъанавий спорт турларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
ВИ Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинлари иштирокчи давлатларнинг бой тарихий ва маданий мероси, миллий спорт анъаналари ҳамда замонавий спорт ютуқларини бирлаштирувчи йирик халқаро майдонга айланади.