Ўзбекистон велоспортчилари “Қозоғистон Республикасининг Тоғ Чемпионати”да фаол иштирок этмоқда
Жорий йилнинг 30-апрелидан 7-майигача Қозоғистон Республикасининг гўзал ва мураккаб тоғли ҳудудларида анъанавий ва нуфузли мусобақа – “Қозоғистон Республикасининг Тоғ Чемпионати” бўлиб ўтмоқда. Бу кўп кунлик шоссе велопойгаси нафақат Қозоғистон, балки бутун Марказий Осиё минтақасида велоспорт бўйича энг муҳим мусобақалардан бири ҳисобланади.
Мазкур чемпионатда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон велосипед спорти федерациясидан 12 нафар элита ва ёш тоифасидаги спортчиларимиз қатнашмоқда. Улар сафида тажрибали велопойгачилар билан бир қаторда келажаги буюк ёш иқтидор эгаларини ҳам кўриш мумкин. Спортчиларимиз мусобақада юқори руҳ ва юксак жисмоний тайёргарлик билан иштирок этмоқда.
Айни пайтда умумий жамоавий ҳисобга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 4-ўринни эгаллаб турибди. Бу натижа ўзбек велоспортининг тобора ривожланиб, халқаро ареналарда ўз сўзини айтмоқдаганини яққол исботлайди.
Биринчи босқич якунларига кўра, спортчиларимиздан Эргашев Фазлиддин, Мухторов Сардорлар энг яхши натижаларни қайд этишди – улар мос равишда 22 ва 24-ўринларни эгаллашди. Улар юниорлар баҳосида ҳам юқори поғоналарга даъвогарлик қилмоқда.
Мусобақа олдиндаги босқичлар билан давом этмоқда. Ўзбекистонлик спортчилар ҳар бир босқичда юксак натижаларга эришиш ва мамлакатимиз байроғини баланд кўтариш учун кураш олиб бормоқда.