locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон велоспорт федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан Хуршид Атакулов номзодини маъқуллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон велоспорт федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди
photo: velosport Uzbekistan

Ўзбекистон велоспорт федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Спорт вазири ўринбосари Шахрулло Махмудов ва Ўзбекистон велоспорт федерацияси Раисининг биринчи ўринбосари Қозим Ўринбойхўжаев иштирок этди.

Кун тартибига кўра, федерациянинг 2025 йилда амалга оширилган ишлари бўйича ҳисобот берилди. Йиғилиш иштирокчилари «Нагоя-2026» Осиё ўйинлари ва «Лос-Анжелес-2028» Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича белгиланган режалар билан таништирилди.

Шундан сўнг, миллий терма жамоага таклиф этилган хорижий мутахассисларнинг олдига қўйилган вазифаларига оид ҳисобот тингланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида Ўзбекистон велоспорт федерацияси Бош котиби лавозимида ишлаб келган Асқар Тогаебековнинг бошқа ишга ўтгани сабабли мазкур лавозимга Хуршид Атакулов номзоди илгари сурилди.

Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан Хуршид Атакулов номзодини маъқуллади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг