locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида спорт таълими соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Учрашув якунида Спорт вазирлиги ва Семмелвайс университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида спорт таълими соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Фото: Olympic.uz

Спорт вазири Адҳам Икрамов ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қасимов Венгрия ректорлар конференцияси президенти Бела Меркели ҳамда Венгрия спорт илм-фан университети ректори Тамаш Штербенз билан учрашиб, спорт таълими, илмий тадқиқотлар ҳамда мутахассислар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Мулоқот давомида икки давлат ўртасида спорт илмий йўналишида тажриба алмашиш, талабалар ва мутахассислар учун қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, шунингдек, спорт тиббиёти ва замонавий тайёргарлик методикаларини жорий этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар бундай ҳамкорлик Ўзбекистонда спорт соҳасида илм-фан ва таълимни янада ривожлантиришга, халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига таъкидладилар.

Учрашув якунида Спорт вазирлиги ва Семмелвайс университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг