Ўзбекистон ва Корея Республикаси спорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Томонлар ўзаро тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Сингапурда ўтаётган сув спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон ва Корея Республикаси спорт расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда Ўзбекистон томонидан Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, Корея томонидан эса мамлакатнинг Спорт ва Олимпия қўмитаси президенти Сёнг Мин Рю иштирок этди.
Суҳбат чоғида икки мамлакат Миллий Олимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик йўл харитасини ишлаб чиқиш, терма жамоалар ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинлари уюштириш ҳамда спорт тизимини ривожлантиришда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Бакрадзе Иман
Редактор