locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ва Қирғизистон футзал ташкилотлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорлик бўйича расмий келишув имзоланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ва Қирғизистон футзал ташкилотлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
Фото: Ўзбекистон футзали

Осиё кубоги-2026 саралаш мусобақаси муносабати билан Бишкек шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегация аъзолари бугун Қирғизистон футбол иттифоқининг биринчи вице-президенти, Қирғизистон футзал ассоциацияси президенти Нурдин Букуев билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида томонлар футзал соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Қирғизистон футбол иттифоқи раҳбарияти Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан самимий муборакбод этди.

— Футбол тараққиёти бўйича Ўзбекистондан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп. Қўшниларимизнинг босиб ўтган йўли биз учун мактаб вазифасини ўтайди. Шу боис тажриба алмашиб туриш, мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим, —
деди Нурдин Букуев.

Шунингдек, Қирғизистон томони Ўзбекистонда футзал йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳам юқори баҳолади. Мулоқот чоғида томонлар терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувлари ва бошқа қўшма тадбирларни ташкил этиш орқали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлашди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорлик бўйича расмий келишув имзоланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг