locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ва Индонезия футзал федерациялари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Миллий терма жамоалар ва клублар ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ва Индонезия футзал федерациялари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Фото: Ўзбекистон футзали

Осиё кубоги–2026 мусобақаси доирасида Жакартада бўлиб турган Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов, Ўзбекистоннинг Индонезиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ойбек Эшонов ҳамда Индонезия футзал федерацияси раҳбари Майкл Виктор Сианипар ўртасида учрашув ўтказилди.

Мулоқот давомида икки мамлакат футзал федерациялари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, футзални ривожлантириш бўйича илғор тажриба ва анъаналар билан ўртоқлашиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, мураббийлар малакасини ошириш, соҳил футболи ва болалар футзали йўналишларида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, миллий терма жамоалар ва клублар ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, Бекзод Маматқулов Индонезия футзал федерацияси раҳбарияти ҳамда мамлакат ҳукуматига Осиё кубоги мусобақасини юқори савияда ташкил этгани ва иштирокчилар учун яратилган қулай шарт-шароитлар учун самимий миннатдорчилик билдирди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг