locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ва халқаро ташкилот стол тенниси бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Тошкентдаги Осиё чемпионати доирасида ITTF ва MOQ ўртасида янги ташаббуслар муҳокама қилинди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ва халқаро ташкилот стол тенниси бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлайди
Расм: Olympic.uz

Тошкент шаҳрида ўтаётган 15 ва 19 ёш тоифалари ўртасидаги Осиё чемпионати муносабати билан мамлакатимизга ташриф буюрган халқаро меҳмонлар — Халқаро стол тўпи федерацияси (ITTF) биринчи вице-президенти Ҳалил Ал Моҳаннади, Осиё стол тенниси иттифоқи бош директори Насиб Ҳасан Ал Фақиҳ ва Осиё академияси раҳбари Аҳмад Ал Моҳаннади Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюришди.

Меҳмонларни MOQ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров самимий қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистонда стол теннисини ривожлантириш, маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш, хорижлик мураббий ва ҳакамлар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, мамлакатимизда халқаро турнирлар сонини кўпайтириш, миллий терма жамоаларга хорижлик мутахассисларни жалб қилиш ва спортнинг ушбу турини оммалаштириш бўйича ҳам таклифлар илгари сурилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг