locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Замонавий Бешкураш Федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

18-ноябр куни Япониянинг Анджо шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионати доирасида муҳим халқаро учрашув бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Замонавий Бешкураш Федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
photo: zamonaviy beshkurash

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Замонавий Бешкураш Федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди!

18-ноябр куни Япониянинг Анджо шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионати доирасида муҳим халқаро учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Замонавий Бешкураш Федерацияси раиси Бахромжон Валиёви ч Газиев ва Бирлашган Араб Амирликлари Замонавий Бешкураш Федерацияси раиси доктор Худа Абдул Раҳмон Ал Матроуши ўзаро учрашишди.

Учрашув давомида томонлар икки мамлакатда замонавий бешкурашни ривожлантириш, тажриба алмашиш, спортчилар ва мураббийлар учун ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш ҳамда қўшма халқаро мусобақалар ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Замонавий Бешкураш Федерацияси ва Бирлашган Араб Амирликлари Замонавий Бешкураш Федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандумнинг имзоланиши икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, спортда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ёш спортчилар учун янги имкониятлар яратиш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Замонавий Бешкураш Федерациясининг халқаро майдондаги обрўси ортиб бораётганини намоён этади. Келажакда Федерация халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорликни давом эттириш ва миллий терма жамоалари фаолиятини янги босқичга кўтариш ниятида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг