locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Универсиадада яна 4 та медал кўлга киритди — рейтингда 9-ўринда турибмиз

Таэквондо ва дзюдодаги ютуқларимиз натижасида рейтингда юқориладик
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Универсиадада яна 4 та медал ютди — рейтингда 9-ўринда турибмиз
Расм: Olympic.uz

Кеча, 23 июл куни Германияда Бутунжаҳон ёзги Универсиаданинг еттинчи куни доирасида турли спорт турлари бўйича баҳслар ўтказилди.

Ўзбекистон делегациясидан 27 нафар спортчи 5 йўналишда иштирок этди. Таэквондо бўйича аралаш жамоавий беллашувда терма жамоамиз олтин медалга эга чиқди, эркаклар ўртасидаги жамоавий дастурда эса бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, кеча дзюдо баҳслари ҳам бошланди. Илк кун аёлларимиз учун омадли келди — Лазиза Ҳайдарова (–48 кг) ва Шукуржон Аминова (–57 кг) бронза медаллари билан тақдирланишди.

Айни пайтда Ўзбекистон 113 давлат орасида медаллар жамғариш бўйича 9-ўринда бормоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг