locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U18 терма жамоаси регби-7 бўйича Осиё чемпионатини муносиб якунлади

Турнирнинг илк учрашувида қизларимиз Малайзия терма жамоасини 15:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U18 терма жамоаси регби-7 бўйича Осиё чемпионатини муносиб якунлади
photo: regbi Uzbekistan

Хитойнинг Хуххото шаҳрида 13–14 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Asia Rugby Emirates U18 7s турнирида аёллар терма жамоамиз фахрли 5-ўринни эгаллади.

Турнирнинг илк учрашувида қизларимиз Малайзия терма жамоасини 15:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди. Бу ўйинда Ғулрух Рузматова, Гулсанам Урозбоева ва Нозимахон Абдупаттаева тўп киритишди.

Иккинчи учрашув Ҳиндистон терма жамоасига қарши бўлиб, 14:5 ҳисобида рақиблар фойдасига якунланди. Унда жамоамизнинг ягона тўпини Ғулрух Рузматова киритди. Биринчи куннинг сўнгги учрашуви кучли Япония терма жамоасига қарши бўлиб, 0:64 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди.

Бугун, 14 сентябрь куни, қизларимиз 5–6-ўрин учун Қозоғистон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизғин курашда Гулсанам Урозбоева, Хулқар Олломберганова ва Шайдо Раҷабова тўп киритишди, 15:10 ҳисобидаги натижа эса Ўзбекистон терма жамоасига муносиб ғалаба ва турнирда бешинчи ўринни тақдим этди.

Жамоамиз сезиларли ўсиш, жипслик ва курашчанликни намойиш этди. Бундан ташқари, қизларнинг чиқиши Asia Rugby ахборот майдонида алоҳида эътироф этилди, бу эса уларнинг халқаро майдондаги саъй-ҳаракатлари эътирофи бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг