locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U17 жамоаси IHB кубогининг марказий осиё босқичи ғолиби

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ўзбекистон U17 жамоаси IHB кубогининг марказий осиё босқичи ғолиби
PHOTO: Telegram

Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳам муҳим ғалабани қўлга киритди. Бироз аввал, қизларимиз Тожикистон термаси устидан 46:16 ҳисобида зафар қучиб, опалари каби муддатидан олдин Покистон давлатида гандбол бўйича U-17 ва U-19 қизлар жамоалари ўртасида ташкил этилаётган Халқаро гандбол федерацияси кубогининг III - Марказий Осиё босқичи ғолибига айланишди.

Бунинг баробарида, шу ёш тоифасида Осиё қитъаси босқичига бериладиган ягона йўлланмага эга чиқишди.

Ўзбекистон U-17 ва U-19 терма жамоалари Файсалобод заминида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишиб, ҳамюртимиз Покистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Мўғулистон давлатларининг жамоаларини мағлубиятга учратишди ва Марказий Осиё ҳудудида тенгсиз эканлигини яна бир бор исботлашди.

Фарангиз Баратовa учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг