Паҳлавон Маҳмуд Марказий Осиё турнирига бағишланган конференция бўлиб ўтди
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
Photo: gettyimages
Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт комплексда ташкил этилган конференцияда Халқаро Кураш ассоциацияси, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон Кураш федерациялари расмийлари ҳамда Хоразм вилояти Прокуратураси, турнир ташкилий қўмитаси аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Кураш федерацияси Раиси ўринбосари Уйғун Умаров барча иштирокчилари Кураш ватанига ташрифи билан қутлади. Турнир аҳамияти ва ўтказилиш Дастури ҳақида ўз фикр мулоҳазалари билдириб ўтди.
Турнир Дастурига кўра эртага 18 апрел куни “Ёшлик” спорт мажмуасида кураш баҳслари бўлиб ўтади. 19 апрел куни эса Хива шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд музейида Кураш бўйича кўргазмали чиқишлар ва семинар ўтказилиши режалаштирилган.