locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-19 волейболчилари ЖЧ нимчорак финалида Италияга қарши майдонга тушади

“Юнусобод”да муҳим беллашув: терма жамоамиз плей-оффда Европанинг кучли жамоасига қарши ўйнайди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-19 волейболчилари ЖЧ нимчорак финалида Италияга қарши майдонга тушади
Расм: Olympic.uz

Бугун, 30 июл куни Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларида волейбол бўйича U-19 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионати плей-офф босқичи старт олади. Кеча гуруҳ баҳсларини тўртинчи ўринда якунлаган Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритганди. Эндиликда волейболчиларимиз нимчорак финал доирасида Италия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ўйин соат 17:00 да Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Итальянлар С гуруҳида Испаниядан кейин иккинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олган.

Беллашув терма жамоамиз учун катта синов бўлади. Европанинг тажрибали жамоасига қарши баҳс ўз навбатида ёш волейболчиларимиз учун жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатиш имкони ҳамдир.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг