Ўзбекистон U-19 волейболчилари Жаҳон чемпионатида Аргентинага қарши майдонга тушади
Йигитларимизни навбатдаги синов “Юнусобод” спорт мажмуасида кутмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Тошкент шаҳрида волейбол бўйича U-19 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси Аргентинага қарши баҳс олиб боради. Учрашув 17:00 да бошланади ва “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз Туркия ва Пуэрто-Рико устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Покистонга эса 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Аргентина ҳам Туркия ва Пуэрто-Рикони енгган, аммо Белгияга қарши ўйинда имкониятни бой берган.
Мазкур учрашув гуруҳдаги турнир жадвали учун муҳим аҳамият касб этади.
Бакрадзе Иман
Редактор