Ўзбекистон U-19 волейболчилари 26 июл куни Пуэрто-Рикога қарши майдонга тушишади
Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги ўйин “Юнусобод” спорт мажмуасида соат 17:00да бошланади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Тошкент шаҳрида волейбол бўйича ёшлар ўртасидаги (U-19) жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугунги тур доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Пуэрто-Рико термасига қарши майдонга тушади.
Юртдошларимиз шу пайтга қадар Туркия устидан йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Покистонга эса 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган.
Пуэрто-Рико терма жамоаси эса турнирдаги дастлабки икки учрашувда Аргентина ва Бельгияга қарши баҳсларда бир хил – 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган.
Учрашув бугун, 26 июль куни, соат 17:00да “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Бакрадзе Иман
Редактор