locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-18 гандболчилари Италиядаги нуфузли турнирда чемпион бўлишди

Interamnia World Cup 2025 мусобақасида ёшларимиз барча ўйинларда ғалаба қозониб, тарихий натижа қайд этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-18 гандболчилари Италиядаги нуфузли турнирда чемпион бўлишди
Расм: Olympic.uz

Террамо (Италия) шаҳрида ўтказилган Interamnia World Cup 2025 халқаро гандбол турнирида Ўзбекистоннинг ёшлар терма жамоаси (U-18) ғолибликни қўлга киритди. 120 жамоа иштирок этган мусобақада юртимиз шарафини Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича Республика тайёргарлик маркази тарбияланувчилари ҳимоя қилди.

Ёш гандболчилар барча 10 учрашувда зафар қучиб, финалда Франциянинг Juno Handball Aventure жамоасини 26:24 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ютуқ Ўзбекистон гандболи тарихида янги саҳифа очди. Бу натижа мамлакатимизда гандбол салоҳияти ошиб бораётганини яна бир бор намоён қилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг