locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-17 юнон-рум курашчиларидан тарихий натижа

Жаҳон чемпионатида 4 та олтин медал ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-17 юнон-рум курашчиларидан тарихий натижа
Расм: Telegram

Афина шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги (U-17) Жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши бўйича беллашувлар якунланди. Мусобақада ўзбекистонлик ёш полвонлар муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз шарафини юксак даражада ҳимоя қилишди.

Мусобақанинг иккинчи кунида ҳам икки нафар спортчимизнинг зафарли чиқиши қайд этилди. 51 кг вазнда гиламга тушган Отабек Турсунов финалда озарбайжонлик рақиби Хикмат Хагвардиевни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди. Шу куни 71 кг вазн тоифасидаги Беҳрузбек Валиев эса грек спортчиси Димитриос Соулис устидан устунликка эришиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Аввалги кунларда Бунёд Ҳасанов (48 кг) ва Абдулазиз Ҳолмирзаев (80 кг) ҳам жаҳон чемпионлигини қўлга киритишганди.

Жами 4 та олтин медал билан Ўзбекистон U-17 юнон-рум кураши терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Эрондан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. Қозоғистон эса кучли учликни якунлаб берди.

Бу натижа мамлакатимизда юнон-рум курашига бўлган эътибор ва ёшларимизнинг юқори салоҳиятини яна бир бор намоён этди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг