Ўзбекистон Триатлон Федерациясининг Нукусга ишчи сафари
Ўзбекистон Триатлон Федерацияси вакиллари 2025 йил 16–17 июн кунлари Нукус шаҳрига (Қорақалпоғистон Республикаси) ишчи сафари билан ташриф буюрди. Сафарнинг асосий мақсади триатлон бўлими фаолиятини баҳолаш, спорт инфратузилмасининг ҳолатини ўрганиш ҳамда ёш спортчилар орасида назорат синовларини ўтказишдан иборат бўлди.
Ташриф доирасида 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 17 нафар ёш спортчи сузиш ва югуриш бўйича синовдан ўтди. Олинган натижалар спортчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолаш ва уларнинг ривожланиш йўналишларини белгилашга ёрдам беради.
Ўзбекистон Триатлон Федерацияси мамлакатнинг барча ҳудудларида триатлонни ривожлантириш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг тайёргарлигига сифатли шароит яратиш бўйича тизимли ишни давом эттирмоқда.