locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон ёзги Универсиадасида иштирок этади

Рейн-Рурда ўтадиган мусобақада дзюдочиларимиз ҳам 6 та вазн тоифасида татамига чиқади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон ёзги Универсиадасида иштирок этади
Расм: Olympic.uz

16–27 июл кунлари Германиянинг Рейн-Рур минтақасида талабалар ўртасидаги энг йирик халқаро спорт мусобақаси — Жаҳон ёзги Универсиадаси-2025 бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон делегацияси 11 спорт турида иштирок этади, жумладан, дзюдо бўйича ҳам.

Дзюдо жамоасига юртимиз ОТМларида таҳсил олаётган ва халқаро мусобақаларда ўз салоҳиятини намоён этиб келаётган иқтидорли спортчилар жалб этилган.

Бу йилги Универсиадада дзюдо бўйича бир қанча янгиликлар бор. Традицион 7 вазн тоифаси ўрнига, ҳар икки жинс вакили учун 6 тадан медаль жамланмаси белгиланди. Эркаклар ўртасидаги -66 кг ва аёллар ўртасидаги -63 кг вазн тоифалари мусобақа дастуридан чиқарилган.

Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси таркиби:

Эркаклар:
-60 кг: Анваржон Иброхимов
-73 кг: Мардон Равшанов
-81 кг: Нодирбек Мавлонбердиев
-90 кг: Нурбек Муртазоев
-100 кг: Мухаммадсодиқ Содиқов
+100 кг: Исломбек Равшанқулов

Аёллар:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Суғдиёна Рафқатова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Ширинжон Юлдошева
-78 кг: Маржона Қўчимова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Жамоага Абдукарим Тангриев, Улуғбек Азизов ва Азиз Тошматов раҳбарлик қилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг