Ўзбекистон терма жамоаси Пара велошоссе бўйича Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади
Гуруҳ пойгалари ўтказилган мусобақанинг иккинчи кунида стартга чиққан вакилларимиз якунда 6 та олтин ва 5 та бронза медалларига эга чиқишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: velosport Uzbekistan
Кеча Саудия Арабистонининг Ал-Қасим провинциясида пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ўтказилган қитъа биринчилиги ўз ниҳоясига етди.
Гуруҳ пойгалари ўтказилган мусобақанинг иккинчи кунида стартга чиққан вакилларимиз якунда 6 та олтин ва 5 та бронза медалларига эга чиқишди.
🥇Олтин:
Бобур Тоштемиров
Азизахон Қосимова
Шаҳноза Ҳакимова
Покиза Аҳмадбекова
Маржона Пардабоева
Одина Ҳамдамова.
Бронза:
Азизхўжа Олимхўжаев
Саиджаббор Дадахонов
Жасурбек Илҳамов
Маржона Валижонова
Фотима Соипова.
Эътиборлиси, Осиё чемпионатида 11 та олтин, 4 та кумуш ва 10 та бронза, жами 25 та медал қўлга киритган пара велошоссечиларимиз умумжамоа ҳисобида пешқадам бўлди.
Иброҳим Жалолов
Редактор